АсосийЖамият

Қашқадарёлик тадбиркор мактабга шахмат клуби ташкил этиб берди

Комилонлик тадбиркор Дилшод Эрдонаевнинг ташаббуси ва ташкилотчилиги асосида Касби туманид...

Комилонлик тадбиркор Дилшод Эрдонаевнинг ташаббуси ва ташкилотчилиги асосида Касби туманидаги 43-мактабда ҳаваскорлар ва қизиқувчилар учун шахмат клуби ташкил этилди,дея хабар бермоқда Халқ таълим вазирлиги.

Тадбиркорнинг отаси Ҳасан Эрдонаев хотирасига барпо этилган ушбу шахмат клуби очилишида иштирок этган фахрийлар, қишлоқ оқсоқоллари ушбу даргоҳдан таниқли гроссмейстерлар етишиб чиқишини тиладилар.

Клубнинг очилиш маросимида мактаб ўқувчилари ҳамда фахрийлар ўртасида шахмат мусобақалари ўтказилди.

 
  
  

Бошқа янгиликлар