АсосийJamiyat

Фарғона йўлларига янги видеокамералар ўрнатилди

'Фарғона йўлларига янги видеокамералар ўрнатилди'ning rasmi

Фарғона вилояти бўйлаб йўл ҳаракати қоидабузарликларини қайд этувчи фотовидеофиксация қурилмалари ўрнатилди. Мазкур видеокамералар 2 ноябрдан эътиборан ишга тушди ва бир қанча қоидабузарликларни қайд этади. Бу ҳақда Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Фотовидеофиксация қурилмалари орқали қуйидаги қоидабузарликлар аниқланади:

«Тўхташ чизиғи»;

1 сидирға чизиғи;

19 «Қайрилиш тақиқланган» йўл белгиси;

Белгиланган тезлик;

Светофор ишоралари.

Вилоят ички ишлар бошқармаси барча йўллар назоратга олинганини маълум қилган ҳамда фуқароларга ўз ҳаёти ва соғлиғи, шунингдек, оилавий бюджетига зарар келишига бефарқ бўлмасликни, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, Фарғонада 17 октябрдан жамоат жойларида ниқобсиз юрган фуқаролар камералар орқали аниқланиб, жаримага тортиш бошланганди, мазкур камералар бир кунда 156 кишига жарима белгилаганди.

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар