АсосийЖАМИЯТ

Ангренда юрган айиқ аҳоли хавфсизлиги учун отиб ўлдирилгани ҳақидаги хабар рад этилди

2 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳри Дукент қўрғонида юрган  айиқ  аҳ...

'Ангренда юрган айиқ аҳоли хавфсизлиги учун отиб ўлдирилгани ҳақидаги хабар рад этилди'ning rasmi

2 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳри Дукент қўрғонида юрган  айиқ  аҳоли хавфсизлиги учун отиб ўлдирилгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Давлат экология қўмитасининг маълум қилишича,  ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда ҳолатни ўрганган. Ўрганиш натижасига кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалган фото Ангрен шаҳри Дукент қўрғонида юрган айиққа алоқаси йўқ, фото эса Россия Федерацияси ҳудудида тасвирга олинган.

Ангрен шаҳрида юрган айиқ эса Гурум маҳалласида соғ-омон ва мутахассислар назоратида.  

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу йил эрта баҳорда тоғда олча, олма ва шунга ўхшаш меваларнинг совуқ уриб кетганлиги сабабли айиқ озуқа излаб аҳоли яшаш жойларигача тушиб келган.

    Бошқа янгиликлар