1

Кореяга ишга бормоқчи бўлган фарғоналикни 8300 АҚШ доллари ва миллионлаб сўмга чув туширишди

ЖИНОЯТ 03.11.2020, 13:25
Кореяга ишга бормоқчи бўлган фарғоналикни 8300 АҚШ доллари ва миллионлаб сўмга чув туширишди

Фарғона шаҳрилик фуқаро М.А. таниши Я.С.нинг ишончига кириб, Корея давлатига ишга жўнатишини айтиб, 8300 АҚШ доллари ва 29.000.000 сўм пул маблағларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан, алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1