АсосийЖАМИЯТ

Озодбек Назарбеков Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатига янги раҳбар тайинлади

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков   Республика хореографияга...

'Озодбек Назарбеков Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатига янги раҳбар тайинлади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков   Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатига санъатшунослик фанлари номзоди, доцент Холиқулова Гўзал Эркиновнани раҳбар этиб тайинлади.

Маълум қилинишича, Гўзал Эркиновна шу кунгача Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида илмий ишлар ва инновациялар бўйича  проректор вазифасида ишлаган.

 -- Гўзал Холиқулова малакали мутахассис, ўзбек тилидан ташқари,  рус, инглиз ва француз тилларини ҳам яхши ўзлаштирган. У ўзига ишониб топширилган вазифага масъулият билан ёндашиб, бу борада катта муваффақиятларга эришишига ишонамиз, дейди вазир.

    Бошқа янгиликлар