Туркияда 2 ноябрь куни Измирдаги зилзиладан 65 соат ўтиб, вайроналар остидан қизалоқ қутқариб олингани акс этган видео бутун дунёга тарқалди.
Эгей денгизидаги 6,6 балли зилзиладан 65 соат ўтиб, Байроқли туманида 3 ёшли Элиф Перинчек яраланган ҳолда кўп қаватли уй вайроналари остидан чиқариб олинган.
Қизалоқнинг қарийб 3 кундан кейин вайроналар остидан тирик қутқарлиши мўжиза дея баҳоланяпти.






