Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, Фарғона йўли кўчасида олиб борилаётган йўл қурилиш ишларини тезлаштириш мақсадида ушбу кўчанинг Жарқўрғон ва Мунис қўчалари оралиғидаги қисми 15 ноябрга қадар автомобиллар ҳаракати учун ёпилди.

Шунингдек, ушбу кўчанинг Жарқўрғон ва Қўйлиқ ота қўчалари оралиғидаги қисми 5 ноябрь соат 00:00 дан 15 ноябрга қадар автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.
Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллар орқали ҳаракатланиш тавсия этилмоқда.






