"Dori-Darmon" акциядорлик компанияси, аҳолини COVID-19 коронавирус инфекцияси ва гриппга қарши қўлланиладиган дори воситалари билан таъминлашни яхшилашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар доирасида, Компаниянинг бир қатор дорихоналарига коронавирус инфекцияси ҳамда мавсумий гриппни олдини олиш ва даволашда қўлланиладиган дори воситаларини мақбул нархларда жойлаштирганлигини маълум қилади. Дорихоналарнинг жойлашуви, иш вақти ва телефон рақамлари, шунингдек мунтазам янгиланиб бориладиган чакана нархлар тўғрисидаги маълумотларни Компаниянинг 24 соат давомида ишлайдиган 1002 ва (78)120-38-00 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали, шунингдек ,"Dori-Darmon" АК нинг корпоратив веб-сайти-http://www.doridarmon.uz/, расмий Telegram канали ҳамда Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида кўриш мумкин. Мазкур гуруҳ дори воситаларига талаб юқори бўлганлиги сабабли, рўйхатда кўрсатилган дорихоналарга ташриф буюришдан олдин, дорихонага қўнғироқ қилган ҳолда, керакли дори воситаларни мавжудлиги ва нархини аниқлаб олишингизни сўраймиз. Қўйидаги жадвал орқали эса коронавирус инфекцияси ва гриппни даволашда қўлланиладиган дори воситаларининг "Дори-Дармон" акциядорлик компаниясининг ижтимоий дорихоналарида сотилиш нархи билан танишиб кўришингиз мумкин. ![]() Компаниянинг иш вақти узайтирилган ҳамда 24 соатлик режимда ишлаётган ижтимоий дорихоналари рўйхати. ![]() Эслатма: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарорига мувофиқ, дори воситаларини дорихона орқали реализация қилишда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган, рецептсиз бериладиган дори воситалари Рўйхатига асосан рецептсиз ёки шифокор ёзиб берган Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рецепт бланкалари асосида амалга оширилади. Уй шароитида ўз-ўзини даволаш хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантирамиз! |
"Дори-Дармон" акциядорлик компаниясининг ижтимоий дорихоналарида сотилиш нархи маълум қилинди
"Dori-Darmon" акциядорлик компанияси, аҳолини COVID-19 коронавирус инфекцияси ва гриппга қ...








