АсосийJinoyat

Россияда мигрантларни легаллаштириш билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди

'Россияда мигрантларни легаллаштириш билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди'ning rasmi

Россия Федерал хавфсизлик хизмати, полиция ва Росгвардия томонидан ўтказилган махсус операция доирасида меҳнат мигрантларини легаллаштириш билан шуғулланиб келган уюшган жиноий гуруҳнинг саккиз нафар аъзоси ҳибсга олинди, дея ёзмоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

Федерал хавфсизлик хизмати Москва шаҳри ва Москва вилояти бошқармасининг маълум қилишича, ҳибсга олинганлар Марказий Осиё давлатлари фуқаролари ҳисобланади. Улар чет эл фуқароларининг Москва вилоятига ноқонуний киришини ташкил қилиш учун сохта ҳужжатларни оммавий ишлаб чиқариш ва сотиш тармоғини яратган.

Жиноий гуруҳ 2015 йилдан бери ўн мингдан ортиқ фуқарони легаллаштиришга муваффақ бўлган. Уларга нисбатан Россия Федерацияси ЖК 322.1-моддаси (Ноқонуний миграцияни ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Бошқа янгиликлар