АсосийJamiyat

Олмалиқ шаҳрида юз берган ҳолат юзасидан ахборот берилди

'Олмалиқ шаҳрида юз берган ҳолат юзасидан ахборот берилди'ning rasmi

Бугун Олмалиқ шаҳрида корхона-ташкилотлар, хусусан, ОКМК иштирокида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилган. Ярмарка ўтказиш учун "Металлург" маданият саройи танланган эди. Бироқ, талабгорларнинг кўплиги, хусусан, ОКМК га ишга кириш истагида яқин ҳудудлардан ҳам келган фуқаролар ҳисобига мўлжаланган жойда тиқилинч юзага келган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Шундан сўнг, зудлик билан шаҳар ҳокимлиги, ОКМК масъуллари меҳнат ярмаркасини мазкур маданият саройига ёндош ҳудудда жойлашган "Ёшлар боғи"га кўчирган. Айни пайтда "Ёшлар боғи"да Олмалиқ шаҳар сектор раҳбарларининг сайёр қабули ҳам бўлиб ўтмоқда.

Таъкидлаш жоизки, янги лойиҳаларнинг ўзлаштирилиши, қўшимча қувватларнинг ишга тушири лиши ҳисобига ОКМКда яқин йилларда қарийб 10 минг нафар қўшимча иш ўрнига эҳтиёж туғилиши кутилмоқда. Бугунги кунда босқичма босқич бу иш ўринларига ходимларни саралаш ишлари бошланган.

Комбинат маъмуриятининг маълум қилишича, бугунги ҳолат юзасидан тегишли мутасаддилар қатъий огоҳлантирилган. Иш берувчи томонидан ўтказиладиган меҳнат ярмаркаси талабларига мувофиқ, ихтисосликлар бўйича, навбати билан ишга қабул жарёнини ташкил этилиши бўйича топшириқ берилган. 

ОКМК томонидан фуқароларни ишга қабули ўтказиладиган кунлар ва қайси ихтисослик учун қачон суҳбат бўлиши ҳақида расмий веб сайт ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар орқали қўшича ахборот берилади.

Маълумот учун: ОКМК мамлакатимиз иқтисодиётида алоҳида ўрин тутувчи йирик корхона бўлиб, бу жойда ишлашга талабгорлар доим кўп бўлган. Ўтган йили корхонага жами 2 минг 500 нафардан зиёд ишчи қабул қилинган. Жорий йилда бу кўрсаткич 787 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, жорий йилнинг 31 октябрь куни ОКМК раҳбарининг “Металлург” маданият саройида ёшлар билан ўтказган учрашувидан сўнг, 142 нафар фуқаро комбинатга ишга қабул қилинган эди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар