1

Режиссёр Аюб Шаҳобиддиновнинг «Рангсиз тушлар» фильми яна иккита халқаро кинофестивалда иштирок этади

МАДАНИЯТ 04.11.2020, 16:05
Режиссёр Аюб Шаҳобиддиновнинг «Рангсиз тушлар» фильми яна  иккита халқаро кинофестивалда иштирок этади

Аюб Шаҳобиддиновнинг «Рангсиз тушлар» (https://telegra.ph/Rangsiz-tushlar-11-04) фильми  жорий йил Ҳиротда бўлиб ўтадиган 6-халқаро хотин-қизлар кинофестивали ҳамда Индонезияда ўтказиладиган XV Jogja-NETPAC Asian Film Festival ( JAFF )да иштирок этади. Бу ҳақда «Ўзбеккино»  Миллий агентлиги Aхборот хизмати маълум қилди.

6-Халқаро хотин-қизлар фестивали ташкилотчиларининг маълумотларига кўра, танловда иштирок этиш учун 123 дан ортиқ мамлакатдан қарийб 3500 ариза келиб тушган бўлиб, Аюб Шахобиддиновнинг «Рангсиз тушлар» фильми   махсус намойиш  учун танлаб олинган.

– Кинофестивалда иштирок этиш учун берилган аризаларнинг кўплиги  танлаш жараёнини қийинлаштириб юборди. Бутун дунё кинематографистлари  томонидан ҳар йили  синчиклаб танланадиган нуфузли фильмлар рўйхатига «Рангсиз тушлар» фильмини киритиш  биз учун катта  шараф,  – дейди фестиваль директори Роя Садат.

Режиссёрнинг ушбу фильми 25-29 ноябрь кунлари Индонезияда ўтказиладиган  (Jogja-NETPAC Asian Film Festival) XV Осиё фильмлари кинофестивалида ҳам қатнашиши ҳақида айтиб ўтилди. "Рангсиз тушлар" фильми ушбу  нуфузли фестивалнинг "Осиё истиқболлари" дастурига киритилган.

"Рангсиз тушлар" фильми бугунгача  Анапа шаҳридаги "Киношок", Қозон шаҳридаги "Мусулмон фильмлари фестивали",  "Фреско" (Арманистон) ва "Лукания" (Италия) кинофестивалларининг асосий дастурида қатнашган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1