Ижтимоий тармоқларда бир тўда оломон тўпланган жой акс этган видео тарқалди.
Айтишларича, ушбу видео “Металлург” маданият саройи олдида олинган. Одамлар иш излаб, бўш иш ўринлари ярмаркасига кириш учун тўпланишган. Баъзи каналлар талабгорларнинг аксарияти Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ишга киришдан умидвор эканлигини айтишмоқда.
" Аслида бу ҳолатда кишини ўйга чўмдирувчи жиҳат шуки, иш ўрни учун шу қадар кучли кураш кетаётгани, оила, бола-чақа боқиш шу қадарга етганидир. Бу ҳаётда фаровон яшаш, ривожланиш, ўзини ўстириш бирламчи мақсад эмас, шунчаки тирик қолиш, қорин тўқлаш бўлиб бормаяптими охирги вақтлар?
Бу худдики 1929-33 йиллардаги АҚШдаги Буюк депрессия йилларидаги меҳнат биржасида ҳосил бўлган навбатга ўхшайди.
Лаънати пандемия!, дея изоҳ қолдирган юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов.






