Самарқанд вилояти Пайариқ туманида Damas автомашинаси йўлдан ўтаётган пиёдани уриб юборади, дея хабар бермоқда вилояти ИИБ ЙҲХБ. Қайд этилишича, 2020 йилнинг 1 ноябрь куни Пайариқ тумани 4Р-48 автомобиль йўлининг 24-километрида Damas автомобили тезликни ошириши натижасида йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган маст пиёдани уриб юборган. Оқибатда пиёда олган тан-жароҳатлари натижасида воқеа жойида ҳалок бўлган. Воқеа содир бўлган жойга етиб келган масъуллар йўлнинг ҳолати ва пиёдаларнинг ўтишига яратилган шароитни ўрганган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда | |
04.11.2020 20:27
Самарқандда Damas йўлни кесиб ўтаётган маст пиёдани уриб кетди
