АсосийDunyo

Жазоир президенти коронавирусга чалинди. У Германияда даволанмоқда

'Жазоир президенти коронавирусга чалинди. У Германияда даволанмоқда'ning rasmi

Жазоир президенти Абдулмажид Теббоу коронавирусга чалинди. Теббоу ҳозирда Германиядаги касалхонада даволанмоқда ва унинг аҳволи аста-секин яхшиланмоқда. Бу ҳақда сешанба куни президент котибияти маълум қилган.

“CОVID-19 га чалинган 74 ёшли Теббоу Германиядаги махсус касалхоналардан бирида даволанишни давом эттирмоқда. У секинлик билан соғаймоқда” дея хабар берган президент матбуот хизмати.

Ўтган ҳафтанинг охирида Жазоир ҳукуматидаги бир қанча ходимлар коронавирусга чалингани айтилганди. Шундан кейин президент ҳам ўзини беш кунга изоляцияга олган.

    Бошқа янгиликлар