Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беришича, 2020 йил 4 ноябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 67 845 (+66) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
7 нафари Тошкент шаҳрида,
59 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бугун айни пайтга қадар:
Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
Андижон вилоятида 12 нафар,
Жиззах вилоятида 8 нафар,
Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
Наманган вилоятида 11 нафар,
Самарқанд вилоятида 6 нафар,
Сирдарё вилоятида 11 нафар,
Сурхондарё вилоятида 7 нафар,
Фарғона вилоятида 3 нафар,
Хоразм вилоятида 4 нафар,
Тошкент вилоятида 55 нафар,
Тошкент шаҳрида 102 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 65 112 (+227) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 156 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.






