1

Грецияда икки асрлик тақиқдан сўнг илк масжид очилди

ДУНЁ 05.11.2020, 14:38
Грецияда икки асрлик тақиқдан сўнг илк масжид очилди

Греция пойтахтида илк масжид очилди. 1832 йилда Юнон қироллиги ташкил топгач, Афинада масжид қурилишига тақиқ қўйилган. Бу ҳақда манбаларга таяниб Замон хабар берди.

Тақиқ 2006 йилда олиб ташланган ва 2016 йилга келиб қурилиш бошлашга руҳсат олинган. Масжиднинг очилиш маросими баҳорда бўлиши керак эди. Аммо пандемия сабабли режалар ўзгариб кетди. Тантанали очилиш маросими ўтказилмади, аммо эпидемик вазият яхшиланиши билан ташкил этилади.

Коронавирусга қарши  чоралар туфайли ташриф буюрувчилар сони 9тадан ошмайди, аслида эса масжид бир вақтда 350 кишини қабул қилиш имконига эга.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1