Ўзбекистон раислигида 2020 йил 6 ноябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши видеоконференция шаклида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазирининг матбуот хизмати хабар берди. Мажлисда ҳукумат раҳбарлари ҳамдўстликдаги иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозли ҳодисаларни бартараф этиш юзасидан ўзаро фикр алмашиши кўзда тутилган. Хусусан, йиғилишда 2030 йилгача бўлган даврда МДҲ иқтисодий ривожланиш стратегиясининг биринчи босқичини (2021—2025 йилларда) амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси, шунингдек, ҳамдўстлик давлатларининг турли йўналишларда ўзаро алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи бошқа дастурлар ва келишувлар муҳокама қилиниши режалаштирилган. Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисидан сўнг МДҲга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланади. |
05.11.2020 21:50