1

Коронавируснинг куз-қиш мавсумида кўпайиши Д витамини танқислиги билан боғлиқми?

САЛОМАТЛИК 05.11.2020, 22:23
Коронавируснинг куз-қиш мавсумида кўпайиши Д витамини танқислиги билан боғлиқми?

D витамини коронавирусга чалинишга мойилликка бевосита таъсир қилмайди, бироқ у иммунитетни оширади ва бу коронавирусдан ҳимояланишда ёрдам беради.  

Қуёш нури етишмаганда организм ушбу витаминдан камроқ олади ва бунинг натижасида иммунитет пасаяди.

“Охирги тадқиқотлардан бири қонда D витамини камлиги коронавирусга чалиниш вақтидаги прогнозни жиддий ёмонлаштиришидан дарак бермоқда. Одамда D витамини меъёрида бўлса, унинг инфекцияни енгиши осон кечади.

“D витаминининг асосий ва самарали манбаи – бу балиқ ва денгиз маҳсулотларидир. Бунда, албатта, денгиз маҳсулотларининг қиммат турларини харид қилиш шарт эмас, балиқ ёғли ва денгизники бўлса етарлидир.  

Бунда сельд ҳам ярайди, фақат у жуда шўр бўлмаслиги керак. Шунингдек, лосось ва скумбрия ҳам фойдали. Таркибида балиқ ёғи бор бўлган барча маҳсулотда D витамини кўп бўлади.

Сентябрь охирида Бостон университети тиббиёт мактаби олимлари организмда D витамини етарлича миқдорда бўлган коронавирусга чалинган беморлар орасида унинг тақчиллиги кузатилганларга нисбатан оғир ҳолатлар ва ўлимлар кам бўлиши ҳақидаги хулосага келишган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1