1

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 51 та ҳолатда зарарланиш аниқланди, 221нафар бемор тузалди

ЖАМИЯТ 05.11.2020, 23:19
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 51 та ҳолатда зарарланиш аниқланди, 221нафар бемор тузалди

2020 йил 5 ноябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 68 060 (+51) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:  

9 нафари Тошкент шаҳрида,

42 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар:  

Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,  

Андижон вилоятида 9 нафар,

Бухоро вилоятида 7 нафар,

Жиззах вилоятида 9 нафар,

Навоий вилоятида 4 нафар,

Наманган вилоятида 8 нафар,

Самарқанд вилоятида 4 нафар,

Сирдарё вилоятида 6 нафар,

Сурхондарё вилоятида 5 нафар,

Хоразм вилоятида 12 нафар,

Тошкент вилоятида 49 нафар,  

Тошкент шаҳрида 103 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 65 333 (+221) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 148 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1