Ижтимоий тармоқларда тарқалган айнан 01 088 UMO давлат рақами белгиси бирон-бир юридик шахсга тегишли бўлган автотранспорт воситасига расмийлаштирилмаган, деб ёзмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.
Шунингдек, тармоқларда тарқалган овоз ЙПХ ходимига тегишлилиги ҳақида асосли маълумотлар мавжуд эмас. Ходимларга ушбу ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рақами белгили транспорт воситаларини тўхтатмаслик бўйича топшириқлар берилмаганлигини маълум қиламиз.






