1

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 68 283 (+60) нафарни ташкил этмоқда

ЖАМИЯТ 06.11.2020, 23:33
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 68 283 (+60) нафарни ташкил этмоқда

2020 йил 6 ноябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 68 283 (+60) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

14 нафари Тошкент шаҳрида,  

46 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар:  

Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,  

Андижон вилоятида 11 нафар,  

Жиззах вилоятида 11 нафар,  

Қашқадарё вилоятида 8 нафар,  

Наманган вилоятида 9 нафар,  

Сурхондарё вилоятида 4 нафар,  

Фарғона вилоятида 8 нафар,  

Тошкент вилоятида 55 нафар,  

Тошкент шаҳрида 106 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 65 550 (+217) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 153 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1