АсосийЖАМИЯТ

"Энг аввало коррупцион жиноятларга жазо муқаррарлигини таъминлаш лозим" — Акмал Бурханов

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов бугун, 7 ноябрь куни Бош прок...

'"Энг аввало коррупцион жиноятларга жазо муқаррарлигини таъминлаш лозим" — Акмал Бурханов'ning rasmi

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов бугун, 7 ноябрь куни Бош прокуратурада ўтказилган йиғилишда Агентлик қайси масалаларга эътибор қаратаётганини маълум қилди.  

"Коррупцияга қарши курашишда очиқлик ва ошкорилик, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликнинг ўрни муҳим. Мана бугунги йиғилиш ва унда соҳалар, вазирликлар бўйича ошкор этилаётган коррупцион ҳолатларнинг ўзиёқ коррупцияга қарши курашишдаги ислоҳотларнинг амалий ифодаси бўлмоқда", - деди Бурханов.

Унинг айтишича, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қуйидаги асосий йўналишларга эътибор қаратиш лозим деб ҳисоблайди:

Биринчидан, қонунчиликни такомиллаштириш. Бунда энг аввало коррупцион жиноятларга жазо муқаррарлигини таъминлаш лозим.  

Иккинчидан, АКТ ривожланган сари коррупцион жиноятларнинг замонавий, янги турлари пайдо бўлмоқда. Бу каби ҳолатларга қарши курашишнинг самарали усулларини қўллаш бўйича ҳам иш олиб бормоқдамиз.  

Учинчидан, “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини давлат харидлари, қурилиш ва соғлиқни сақлаш соҳаларига ҳам қўллаш чоралари кўриляпти.

    Бошқа янгиликлар