Соғлиқни сақлаш вазирлиги 7 ноябрь куни мамлакатимизда 229 ҳолатда касаллик қайд этилганини маълум қилди.
Соғайганлар эса 212 нафар, улар Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларидан.
Шу билан бирга, бугун 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди, жами кўрсаткич 583 нафарга етди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2167 нафар бемордан 250 нафари оғир, 66 нафари эса ўта оғир аҳволда, дейилади вазирликнинг стаститик ахборотида.







