Республика транспорт вазирлиги, "Ўзавтотранссервис" МЧЖ ҳамда Навоий вилояти ҳокимлигининг ташаббуси билан Навоий шаҳрига 20 дона замонавий “Yutong” русумли автобуслари келтирилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Автобуслар энди Навоий шаҳридан республикамизнинг водий вилоятларидан бошқа барча ҳудудларига қатнайди: Самарқанд, Тошкент, Урганч, Хива, Қарши, Бухоро шаҳарлари ва яна ўнлаб шаҳар ва туманлар орқали фуқароларни манзилларига қулай шароитларда элтиб қўяди.
Йўл кира нархи 50 фоизга арзонлаштирилди. Жумладан, салкам 120 километр масофадаги Навоий – Бухоро йўналиши 15 000 сўм ёки Навоийдан 270 киломер олисдаги Қарши шаҳригача йўл ҳақи 30 000 минг эканлиги бугунги пандемия шароитда юртдошларимиз учун яратилган яна бир қулай шароитдир.
"Ўзавтотранссервис" МЧЖ бош директори Воҳиджон Исмоилов айтишича, айни пайтда бизнинг корхона тасарруфида бўлган 170 дан ортиқ автобуслар қатновга қўйилди.







