Фарғона вилояти Учкўприк туманида 6 ноябрь куни юк автомашинаси уриб юборган велосипедчи воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. Таъкидланишича, Учкўприк туманида 6 ноябрь куни фуқаро У.И. «ЗИЛ-131» юк автомашинасини Эшимбек қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган Т.М.ни уриб юборган. Оқибатида Т.М. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган. ![]() Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Маълумот ўрнида, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. | |
Учкўприкда "ЗИЛ-131" юк машинаси уриб юборган велосипедчи воқеа жойида ҳалок бўлди
Фарғона вилояти Учкўприк туманида 6 ноябрь куни юк автомашинаси уриб юборган велосипедчи в...






