Ўзбекистон таълим тизимида 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб 1—6-синфларда табиий фанларни ўзида жамлаган Табиий (Science) фанлар жорий этилади. Бу ҳақда халқ таълими вазирлиги қошидаги Республика таълим маркази ахборот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, бир қатор ривожланган хорижий давлатлар таълим тизимида табиий фанлар (биология, география, кимё, физика) 1—6-синфларда Science дастури асосида ўқитилади. Science фанлар айни вақтда ўқитиб келинаётган 1—2-синфда «Атрофимиздаги олам», 3—4-синфларда «Табиатшунослик», юқори синфларда эса 4 та алоҳида фанлар, яъни география, биология, физика (6-синфдан бошлаб), кимё (7-синфдан бошлаб) фанларини ўзида бирлаштиради.
Ўзбекистон Халқ таълими ҳузуридаги Республика таълим маркази томонидан Табиий (Science) фанлар бўйича Миллий ўқув дастури лойиҳаси яратилиб, муҳокама қўйилган. |
08.11.2020 04:38
Ўзбекистонда 1—6-синфлар учун янги Science фани жорий этилади






