Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 9-турида «Атлетико» 7 ноябрь, шанба куни «Кадис»ни меҳмон қилди, дея ёзмоқда "Дарё". Учрашув дебютида Жоау Феликс мадридликларнинг дастлабки голини урди. 22-дақиқада Маркос Льоренте орадаги фарқни оширди. Мадридликлар иккинчи бўлим бошида ҳам гол уришга муваффақ бўлди: Феликснинг узатмасидан кейин Луис Суарес ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида Феликс дублини нишонлаган ҳолда якуний ҳисобни ўрнатди — 4:0. «Атлетико» ушбу ғалабадан кейин очколарини 17 тага етказиб олди ва биринчи ўринга кўтарилди. Диего Симеоне жамоасида ҳали иккита захира ўйини мавжуд. Хулен Лопетеги қўл остидаги «Севилья» ўз уйида «Осасуна»ни қабул қилди. 59-дақиқада Лукас Окампос томонидан урилган гол севиляликларга ғалаба олиб келди. |
08.11.2020 09:51
Ла Лига. «Атлетико» жавобсиз тўртта гол уриб ғалаба қозонди(видео)
