Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизматининг берган хабарига кўра, жорий йилнинг 19 октябрь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ инспектори сержант С.Б. вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилиб, унда В.С. исмли шахснинг ўз бошқарувида бўлган “ВАЗ-21011” русумли автомашинасини жарима майдонидан чиқариб бериш ҳамда “Автотранспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси”да кўрсатилган двигатель рақами билан автомашина двигателидаги завод рақамлари мос эканлиги ҳақида маълумотнома ёзиб бериши эвазига 400.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилаётганлиги сабабли унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Сержант С.Б.нинг билдиргиси асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро В.С. сержант С.Б.нинг хизмат хонасига келиб, 400.000 сўм пулларни пора сифатида берган вақтида ушланган ва ушбу ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда В.С.га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. | |
08.11.2020 13:12