Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, Street workout спорт тадбири ўтказилиши муносабати билан 9 ноябрь куни соат 11:00 дан 16:00 га қадар қуйидаги кўчалар автомобиллар ҳаракати учун ёпилади:
— Зарафшон кўчасининг Навоий шоҳ кўчасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача бўлган қисми;
— Истиқлол кўчасининг Буюк Турон кўчасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисми.







