АсосийЖАМИЯТ

Шифохоналардаги коронавирус беморларининг 248 нафари оғир, 65 нафари ўта оғир ҳолатда...

Шу йилнинг 8 ноябрь куни мамлакатимизда 218 ҳолатда касаллик қайд этилди.  Шу билан б...

'Шифохоналардаги коронавирус беморларининг 248 нафари оғир, 65 нафари ўта оғир ҳолатда...'ning rasmi

Шу йилнинг 8 ноябрь куни мамлакатимизда 218 ҳолатда касаллик қайд этилди.  

Шу билан бирга, бугун 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 585 нафарга етди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Фарғона, Хоразм вилоятларида 209 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 68 730 нафар бемордан 65 971 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2174 нафар бемордан 248 нафари оғир, 65 нафари эса ўта оғир аҳволда.

    Бошқа янгиликлар