Edu.uz канали хабар беришича, 2021 йил 1 сентябрга қадар ҳар бир ҳудудда камида биттадан нодавлат ОТМ ташкил қилинади.
Олий таълим соҳасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, олий таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш мақсадида:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 сентябрга қадар ҳар бир ҳудудда нодавлат, жумладан давлат-хусусий шериклик асосида камида биттадан олий таълим муассасаси ташкил қилинади.






