АсосийJamiyat

Россияда ёниб кетган уйда ўзбеклар ҳам бўлган

'Россияда ёниб кетган уйда ўзбеклар ҳам бўлган'ning rasmi

Мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонасининг маълумотига кўра, 2020 йил 7 ноябрь куни Самара вилояти, Самара шаҳри, Промишленности кўчаси 33-уй манзилида жойлашган шахсий уй ёниб кетга .

Бу ҳақда хабар берган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, ёнғин натижасида 5 нафар одам жароҳат олган, 4 киши вафот этган. Жароҳатланганлардан бири Ўзбекистон фуқароси 1-сон шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган. Ташхис – ис газидан заҳарланиш, бошнинг юмшоқ тўқималари лат ейиши.

Маълум қилинишича ҳозирда вафот этганларнинг шахси аниқланмоқда.

Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари тергов ҳаракатларини олиб бормоқда. Бош консулхона вазиятни назоратга олди ҳамда ваколатли органлар ва тиббиёт муассасаси билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва Россиянинг Волгабўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Киров вилояти, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Улянов вилояти, Чувашия Республикаси) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Қозон шаҳридаги мамлакатимиз Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилади: +7-843-526-55-64, +7-843-526-55-65

    Бошқа янгиликлар