АсосийЖАМИЯТ

Сирдарёда профилактика инспектори жасорат кўрсатиб, 6 фуқарони даҳшатли ёнғиндан олиб чиқди (видео)

Шу йилнинг 24 октябр санасида соат тунги 23.30 ларда Гулистон шаҳар "Улуғ йўл" маҳалласида...

'Сирдарёда профилактика инспектори жасорат кўрсатиб, 6 фуқарони даҳшатли ёнғиндан олиб чиқди (видео)'ning rasmi

Шу йилнинг 24 октябр санасида соат тунги 23.30 ларда Гулистон шаҳар "Улуғ йўл" маҳалласидаги хонадонларнинг бирида катта ёнғин чиқди. Шу вақтда қўни-қўшнилар тезда чиқиб, бу ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилдилар аммо олов янада авж оларди. 

Шу пайт ўт ўчирувчилар гуруҳини чақиришди. Улар етиб келгунча кутиб турмай, ушбу ҳудуд профилактика инспектори Шоҳизамон Эгамбердиев ёнғинда қолганларга ёрдам бериш учун шошилди.

Даҳшатли аланга уни қўрқита олмади. Аксинча авж олаётган олов ичига кириб ёнғинда қолган хонадон вакилларини, олти нафар инсонни бирма-бир ўт ичидан олиб чиқди. Шулар орасида 3 нафар болалар ҳам бор эди. Унинг бу қаҳрамонлигига барча қўни-қўшнилар гувоҳ бўлишди. Видео:

    Бошқа янгиликлар