АсосийЖАМИЯТ

Андижонда 5 та транспорт воситаси иштирокида тўқнашув содир бўлди (фото)

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни соат 15:30 ларда, Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Қўштепа МФ...

'Андижонда 5 та транспорт воситаси иштирокида тўқнашув содир бўлди (фото)'ning rasmi

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни соат 15:30 ларда, Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Қўштепа МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 425-километрида 5 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу вазиятда ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Ш.И. “Исузу” русумли юк автомашинасини бошқараётиб ўзи билан бир йўналишда, олдинда чап томонга бурилмоқчи бўлган, 1969 йилда туғилган Қ.З. бошқарувидаги “Лабо” русумли юк автомобили билан тўқнашиб кетган. 

Тўқнашувдан сўнг, “Лабо” русумли юк автомашинаси қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган:
1) ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган М.Р. бошқарувидаги “Нексия” русумли;
2) ҳайдовчи, 1961 йилда туғилган Ф.Т. бошқарувидаги “Дамас” русумли;
3) ҳайдовчи, 1965 йилда туғилган Ш.М. бошқарувидаги “Нексия” русумли транспорт воситалари билан тўқнашув содир этган.

ЙТҲ натижасида, “Лабо” русумли юк автомашинаси йўловчиси 1975 йилда туғилган Ж.Қ. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, “Исузу” русумли юк автомобили ҳайдовчиси Ш.И. бир йил мобайнида бир маротаба қувиб ўтиш қоидаларини бузганлиги бўйича жаримага тортилган.

ЙҲХББ барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан белгиланган қоидаларга амал қилиб, об-ҳаво шароитини ҳисобга олган ҳолда ҳаракатланишларини сўрамоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Андижонда 5 та транспорт воситаси иштирокида тўқнашув содир бўлди (фото) - Darakchi.uz