АсосийJamiyat

66 нафар фуқарода янги касалланиш ҳолати аниқланди

'66 нафар фуқарода янги касалланиш ҳолати аниқланди'ning rasmi

2020 йил 9 ноябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 68 945 (+66) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

60 нафари Тошкент вилоятида,

6 нафари Наманган вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар:  

Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,  

Андижон вилоятида 12 нафар,

Бухоро вилоятида 10 нафар,  

Самарқанд вилоятида 11 нафар,  

Сурхондарё вилоятида 16 нафар,  

Тошкент вилоятида 77 нафар,  

Тошкент шаҳрида 92 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 66 194 (+223) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 165 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар