Пойтахтимизда “Тошкент ёшларни севади!” шиори остидаги ёшлар фестивали бўлиб ўтмоқда.
Ушбу фестиваль иштирокчилар ва томошабинларда кўплаб ижобий таассуротлар уйғотувчи қизиқарли спорт мусобақалари ва чиқишларга бой бўлмоқда.
Шу муносабат билан бир Street Ball, Workout, Armwrestling, Баҳодирлар ўйини, гимнастика ва бошқа спорт турларининг усталари ва ҳаваскорлари бир майдонга жамланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Фестиваль натижалари ҳақида яна ахборот берилади, деб ёзмоқда ҳокимлик расмий канали.






