Халқ таълими вазирлигининг Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти томонидан ўтказиладиган олимпиадалар тўғрисидаги маълумотлардан доимий равишда хабардор бўлиш имкони яратилди. Бу ҳақда ХТВ расмий каналида маълум қилинди.
- Халқаро фан олимпиадалари
- Республика асосий ва қўшимча фан олимпиадалари
- Турли нодавлат олимпиадалари
- Онлайн олимпиадалар
Шунингдек, бошқа олимпиадалар тўғрисида энг ишончли маълумотлар ҳамда сўнгги янгиликлар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиб боришингиз мумкин.
Маълум қилинишича, Департаментнинг расмий каналлари орқали олимпиада назорат материаллари ва уларнинг ечимлари мунтазам равишда эълон қилиб борилади.






