1

Буюк Британиянинг Collins луғати томонидан йил сўзи эълон қилинди

ДУНЁ 10.11.2020, 22:01
Теглар: Буюк Британия, Lockdown, Collins луғати
Буюк Британиянинг Collins луғати томонидан йил сўзи эълон қилинди

Британиянинг Collins луғати томонидан «Lockdown» сўзи 2020 йилда йил сўзи деб топилди. Бу ҳақда «Guardian» хабар берди.

Хабарга кўра, «локдаун» сўзи луғатда «саёҳат, ижтимоий алоқалар ва жамоат жойларига киришга қаттиқ чекловлар қўйиш» деб изоҳланади. Бу сўздан фойдаланиш 2020 йилда 6 000 фоизга ошгани қайд этилган. 2019 йилда локдаун 4000 марта ишлатилган бўлса, 2020 йилда чорак миллиондан ошди.

«Биз бу сўзни йил сўз деб танладик, чунки локдаун бизнинг ишлашимиз, ўқишимиз, харид қилишимиз ва ижтимоийлашувимизга таъсир кўрсатди. Кўпгина мамлакатлар иккинчи чекловга кираётгани сабабли бу сўз нишонланиши керак бўлган йил сўзи эмас, балки бу дунёнинг аксарият қисми учун йилни сарҳисоб қилади», — дейди тиллар бўйича маслаҳатчиси Хелен Нюстед.

Collins Dictionary’даги 2020 йилнинг энг кўп фойдаланилган 10 та сўзи коронавирус: нафас олиш йўлларининг юқумли касалликлари, шу жумладан, CОVID-19’ни келтириб чиқариши мумкин бўлган вируслар гуруҳининг ҳар қандай тури.

furlough: ходимларни вақтинча ишдан бўшатиш, одатда, уларни банд қилиш учун етарли иш йўқлиги, вақтинча ишдан бўшатиш.

асосий ишчи: жамият фаолияти учун муҳим деб ҳисобланган бир қатор касбларнинг ходими, масалан ўқитувчилар, полиция ходимлари, соғлиқни сақлаш ходимлари, дўкон ишчилари ва бошқалар.

локдаун: саёҳат, ижтимоий алоқалар ва жамоат жойларига киришга қатъий чекловлар қўйиш.

мегхит: герцог ва герцогиня Сассекснинг 2020 йил январь ойида эълон қилинган қироллик вазифаларидан воз кечиши.

мукбанг (корейсча): томошабинларнинг кўнгил очиши учун жуда кўп миқдордаги овқатни истеъмол қилган уй эгасинининг видеоси.

ўзини ўзи изолациялаш: юқумли касалликка чалинган ёки ундан шубҳаланса ўзини карантинга олиш.

ижтимоий масофа: касаллик юқтиришни олдини олишда ўзи ва бошқа одамлар ўртасида маълум масофа сақлаш.

ТikТоker: ТikТоk’да доимий равишда видео билан бўлишадиган киши.

 

Шарҳлар

Буюк Британия 2025 йилда Полша ҳудудида Тyphoon қирувчи самолётларини жойлаштиради

24.04.2024, 20:06

Буюк Британия 2025 йилда Полша ҳудудида Тyphoon қирувчи самолётларини жойлаштиради. Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Варшавада Полша бош вазири Доналд Туск билан қўшма матбуот...
Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келмоқчи

22.04.2024, 17:11

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Тожикистонга келди. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Ташриф доирасида Кэмерон Тожикистон президенти Имомали Раҳмон...
Буюк Британиянинг янги бош вазири Зеленскийга ваъда берди

26.10.2022, 12:33

Буюк Британиянинг янги бош вазири Риши Сунак Украина президенти Владимир Зеленский билан биринчи телефон суҳбатини ўтказди ва у Киевни қўллаб-қувватлашда давом этишга ваъда берди. Бу...
Буюк Британияда "омикрон" туфайли бир нечта сайёҳлик компаниялари ўз фаолиятини тўхтатиши мумкин

18.01.2022, 23:03

Буюк Британиянинг минглаб сайёҳлик компаниялари пандемия даврида мамлакатда қаттиқ ва узоқ муддатга чўзилган чекловлар туфайли фаолиятларини тўхтатиши мумкин. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда. Қайд этилишича,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1