Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиевнинг Тоғли Қорабоғда тинчлик ўрнатилиши ҳақидаги баёнотидан сўнг, Озарбайжон аҳолиси ушбу янгиликни байрам сифатида шаҳар кўчаларида нишонлашмоқда. Маълумотларга кўра, минглаб одамлар коронавирус туфайли жорий этилган комендантлик соатларига қарамай, кўчаларда тўпланишган. Полиция ҳам фуқароларга тўсқинлик қилмаяпти. 10 ноябрга ўтар кечаси Арманистон, Озарбайжон ва Россия раҳбарлари Тоғли Қорабоғда уруш тугаганлигини элон қилишди. Шу билан бирга, оммавий ахборот воситаларида томонлар имзолаган битимнинг 9 бандининг матни пайдо бўлди. Келишувнинг биринчи бандига кўра, 10 ноябрь куни ярим тундан бошлаб тоғли Қорабоғ можароси зонасида тўлиқ сулҳ асосида барча жанговар ҳаракатлар тўхтатилди. Озарбайжон ва Арманистон ўз позицияларида тўхташди. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғдаги можаронинг ҳарбий босқичи тугаганлигини билдирди. |
11.11.2020 08:25
Тоғли Қорабоғ учун жанглар тугади, Арманистон ва Озарбайжон ўзаро келишиб олдилар






