АсосийDunyo

Баҳрайнга 50 йилдан бери Бош Вазирлик қилиб келаётган Халифа бин Салмон ал-Халифа вафот этди

'Баҳрайнга 50 йилдан бери Бош Вазирлик қилиб келаётган Халифа бин Салмон ал-Халифа вафот этди'ning rasmi

Баҳрайн Бош Вазири шаҳзода Халифа бин Салмон ал-Халифа 84 ёшида вафот этди. Бу ҳақда қирол саройи чоршанба куни твиттердаги саҳифасида эълон қилгани ҳақида маълум қилди таржумон.уз.

Баҳрайн ахборот агентлигига кўра, шаҳзода Халифа АҚШнинг Маё касалхонасида даволанаётганда жон берган. Аммо, унинг айнан қайси касалликка чалингани ошкор қилинмади.

Шаҳзода Халифанинг дафн маросими у Баҳрайнга олиб келингач бўлиб ўтади. Коронавирус тарқалишнинг олдини олиш учун дафн маросимида марҳумнинг оз сонли қариндошларигина қатнашадилар. Баҳрайн қироли мамлакатда пайшанбадан бошлаб бир ҳафталик мотам бўлиши ҳақида буйруқ берган. Шунингдек, 12 ноябрдан барча давлат муассасалари уч кунлик танаффусга чиқади.

Шаҳзода Ҳалифа дунёдаги энг узоқ муддат Бош Вазир лавозимида фаолият олиб борган шахс ҳисобланади. У 1935 йилда туғилган. 1970 йилда эса Баҳрайн Бош Вазирига айланган. Халифа бундан аввал Баҳрайн Давлат кенгашининг ва Олий мудофаа кенгашининг раҳбари бўлган.

    Бошқа янгиликлар