АсосийЖАМИЯТ

“Нажоткорлар” миллий сериалининг тасвирга олиш ишлари давом этмоқда

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Zo’r TV”...

'“Нажоткорлар” миллий сериалининг тасвирга олиш ишлари давом этмоқда'ning rasmi

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Zo’r TV” телеканали билан ҳамкорликда “Нажоткорлар” миллий сериали суратга олинмоқда.  Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Мазкур сериал тиббиёт соҳаси ходимларига бағишланган бўлиб, унда тез тиббий ёрдам мутахассисларининг машаққатли меҳнати, "коронавирус" ва турли инфекцион касалликларга чалинган беморларнинг соғайиш жараёнлари, вирус билан курашаётган инсонларнинг ҳаёти ва тақдири ҳикоя қилинади.

Сценарий муаллифлари Учқун Ўсаров ва Достонбек Раҳматуллаев, постановкачи режиссёрлар Ойбек Каримов ҳамда Нафиса Тошматова, постановкачи оператор Исроил Исмоилов.

Сериалнинг съёмка жараёнлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларида бўлиб ўтмоқда. Сериалда Ҳамид Тўхтаев, Мирпўлат Саъдуллаев, Лазиз Орзиев, Шаҳло Темирова, Дилафрўз Мамешова, Шаҳло Ҳожиева, Отабек Шарипов каби актёрлар роль ижро этмоқда.  

 

    Бошқа янгиликлар