Айни пайтда Касаба уюшмалари федерациясининг Vlll қурултойи давом этмоқда.
Унда Касаба уюшмалари кунини белгилаш ва Меҳнат академиясини барпо этиш таклифи барча делегатлар томонидан якдил қўллаб-қувватланди.
Ўзбекистон касаба уюшмаси Федерацияси раислигига очиқ овоз бериш йўли билан сайлов бошланди. Сайловда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов иштирок этмоқда.
Қудратилла Мирсагатович Рафиқов номзодини Оқсоқоллар Кенгаши тавсия этди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси этиб Қудратилла Мирсагатович Рафиқов бир овоздан сайланди.






