АсосийЖАМИЯТ

Марказий поликлиникаларда “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” хоналари ташкил этилади

«Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Прези...

'Марказий поликлиникаларда “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” хоналари ташкил этилади'ning rasmi

«Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб синов тариқасида Сирдарё вилоятининг туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” хоналари ташкил этилади.  

“Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” хоналари:

аҳолига тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаоллик масалаларида якка тартибда профилактик тадбирларни олиб боради;

 республика бюджетидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан зарур моддий-техник воситалар билан жиҳозланади;

Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш марказининг  туман (шаҳар) бўлинмалари штатларини қайта кўриб чиқиш ҳисобига шакллантирилади.

ЭСЛАТМА: 2022 йил 1 июлга қадар эксперимент натижаларини танқидий таҳлил қилиб, уни республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич татбиқ этилади.

 

Бошқа янгиликлар