Россия Федерацияси ҳудудида қонуний яшаш ва ишлаш истагидаги чет эл фуқаролари учун 2015 йилда рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича мажбурий имтиҳон жорий этилган эди.Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди. Жорий йилда 5 йил аввал берилган сертификатларнинг амал қилиш муддати тугайди. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари эндиликда мамлакатдан чиқмасдан туриб имтиҳон топшириши мумкин. Имтиҳонларни ўтказиш бўйича хизмат кўрсатувчи тест марказлари бутун республика бўйлаб жойлашган. |
11.11.2020 23:24