Президент қарори (ПҚ-4888-сон, 11.11.2020 й.) билан Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ташкил этилди.Бу ҳақда "Huquqiy axborot" маълум қилди.
Янгиҳаёт туманига ўтказилган ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг почта манзили улардан ариза ёки маълумот талаб қилмаган ҳолда тўғридан-тўғри электрон тизим орқали бепул ўзгартирилади.
Эслатиб ўтамиз, Янгиҳаёт тумани Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2020 йил сентябрдаги тегишли қарорлари асосида ташкил этилган.
Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.