АОКАда ўтказилган брифингда иштирок этган Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбоновнинг таъкидлашича, коронавирус инфекцияси юза қисмларда, жисмлар сатҳида бир неча соатдан 2-3 кунгача сақланади.
Автомобилнинг эшик очадиган жойи, қўл ости ёстиқчаси, хавфсизлик камарининг қисқичи дезинфекцияли салфеткалар билан артилиши шарт.
Транспорт воситасининг ички салонини доимий равишда шамоллатиб туриш зарур.
Aвтотранспорт воситаларини бошқариш қисмлари, шунингдек, мультимедиа экранлари дезинфекциялаш воситалари (водород пероксид, 70 фоизли спирт, таркибида хлор бўлган воситалар), тери қопламалар эса ювиш воситалари билан мунтазам равишда артиб турилади.






