Бугун 12 ноябрь куни Қамчиқ довонига ҳақиқий қиш кириб келди. Тоғлар айни пайтда оппоқ қорга бурканган.
Йўл ҳаракати хавфсизлик бош бошқармаси довондан ҳаракатланиб ўтувчи барча ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишларини, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўрамоқда.
Ҳаво ҳарорати ўзгариб ёмонлашганлиги сабабли барча ҳаракат иштирокчиларидан йўлларда ҳаракатланганда:
- олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси билан оралиқ масофани сақлашни;
- тезликни меъёрида сақлаб ҳаракат хавфсизлигини таъминлашни;
- хавфли манёврлар бажармасликни;
- йўл белгилари ва чизиқларига, пиёдалар ўтиш жойларига аҳамиятли бўлиб, куннинг қоронғу вақтида йўлнинг кўриниши чекланган ҳамда хавфли бурилиш қисмларида эҳтиёткор бўлишлари талаб этилади.






