АсосийЖАМИЯТ

Сирдарёда 4 кунлик чақалоғини 20 минг АҚШ долларига сотган аёл қўлга олинди (видео)

Сирдарёнинг Мирзообод туманида яшовчи фуқаро эндигина дунё юзини кўрган чақалоғини 20 минг...

'Сирдарёда 4 кунлик чақалоғини 20 минг АҚШ долларига сотган аёл қўлга олинди (видео)'ning rasmi

Сирдарёнинг Мирзообод туманида яшовчи фуқаро эндигина дунё юзини кўрган чақалоғини 20 минг АҚШ долларига сотаётганида қўлга олинди. Сирдарё вилояти ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан тез фурсатда аниқлаб, фош этилди.

Гўдагини сотмоқчи бўлган аёлдан нима учун бу ишга қўл ургани сўралганда, уни уйидагилар билмаслиги учун дугонаси билан келишиб, шу қарорга келганини айтади.

Мазкур воқеа юзасидан суриштирув ва тергов ишлари олиб борилмоқда. Тергов жараёнларидан Замон информацион дастури мухбирлари видеолавҳа тайёрлади.

Видео:

    Бошқа янгиликлар