АсосийЖАМИЯТ

Давлат тилини ривожлантириш департаменти томонидан “Халқаро терминэлементларнинг изоҳли-иллюстратив луғати” тақдимоти бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташабб...

'Давлат тилини ривожлантириш департаменти томонидан “Халқаро терминэлементларнинг изоҳли-иллюстратив луғати” тақдимоти бўлиб ўтди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташаббуси билан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори, ф.ф.д. Низомиддин Маҳмудов муҳаррирлиги остида нашр этилган “Халқаро терминэлементларнинг изоҳли-иллюстратив луғати” тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда Департамент вакиллари, луғат муаллифлари, соҳа мутахассислари, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчилари иштирок этди.
Тақдимотда ушбу луғат ўзбек лексикографиясидагина эмас, балки туркий халқлар луғатчилигида ҳам дастлабки тажриба эканлиги таъкидланди. Шунингдек, ушбу луғатдан ўзлашаётган халқаро терминларнинг ажралувчи таркибий қисмлари, яъни терминэлементларнинг маъноларини очиб бериш, уларнинг сўз ясаш имкониятларини кўрсатиш, улар иштирокида ясалган терминларга изоҳ берувчи қўлланма сифатида фойдаланиш мумкинлиги айтилди.


Луғат турли соҳа мутахассисларига, кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

    Бошқа янгиликлар