АсосийJamiyat

Қайси ҳудудда отлар кўп?

'Қайси ҳудудда отлар кўп?'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига, республикамиздаги барча тоифадаги хўжаликларда отлар бош сони 244,2 мингга етди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига қараганда 9 мингга кўпайган.

 Республикадаги жами отларнинг хўжаликлар бўйича улуши:

78,3 % - деҳқон хўжаликлари

17,8 % - фермер хўжаликлари

3,9 % - қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар

 Республикадаги жами отларнинг энг кўп улушига эга бўлган ҳудудлар:

Тошкент вилояти – 20,9 %

Қашқадарё вилояти – 13,2 %

Жиззах вилояти – 10,9 %

Самарқанд вилояти – 10,9 %

Бошқа янгиликлар